Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS |

25.04.2016, 22:43 | |
Германия Европадаги парвозлар хавфсизлиги энг ёмон йўлга қўйилган мамлакатлар рўйхатидан ўрин олди, деб хабар беради “Lenta.ru” авиация хавфсизлиги бўйича Европа агентлиги. Маълум бўлишича, Германия Европадаги энг ривожланган 15 мамлакатларга парвозларни йўлга қўйишда хавфсизликни тўла таъминлай олмаяпти. Германияга қараганда камроқ ривожланган Албания, Босния ва Герцеговина ҳамда Словакия каби мамлакатларда эса авиация хавфсизлиги қоидаларига яхшироқ риоя қилинади. Шунингдек, Европа парвоз хавфсизлиги қўмитасининг маълум қилишича, Германияда экипаж аъзоларини ўқитиш нормалари ва уларнинг иш вақти учун чекловлар қоидаларига риоя қилинмайди. Германия 2011 йилда қўмита томонидан парвозлар хавфсизлигига риоя қилмаётгани туфайли огоҳлантирилган. Эслатиб ўтамиз, февраль ойида британиялик Жош Рид Германияга қаллиғининг паспорти билан учиб кетгани ҳақида хабар берилган эди. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 556 | |
Всего комментариев: 0 | |