Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS

ИСПАНИЯЛИК КЕЛИН-КУЁВ “ТЕЗ ЁРДАМ” МАШИНАСИДА НИКОҲДАН ЎТДИ
05.07.2016, 14:24

Испаниялик келин-куёв "Тез ёрдам” машинасида никоҳдан ўтди, дебхабар берди "Gazeta.ru” нашри. 

Исми-шарифи ошкор этилмаган келин-куёвнинг никоҳ маросими Мадрид маъмурий биноларидан бирида бўлиб ўтиши кўзда тутилган эди. 50 ёшли куёв қон босимининг баландлигидан азият чеккан. Никоҳ тўйи куни у ўзини ёмон ҳис қилган. Тўйга келган қариндошлар "Тез ёрдам” машинасини чақиришган. Етиб келган тиббиёт ходимлари куёвнинг қон босими тушишини кутган, аммо кейин уни касалхонага ётқизишга қарор қилишган. Куёв мазаси йўқлигига қарамай, келин билан никоҳдан ўтказишларини талаб қилган. "Мен унга никоҳдан бошқа кун ўтарсизлар дедим, аммо куёв бунга кўнмади”, деди маҳаллий кенгаш аъзоси Эстер Гомес. Унинг маълумот беришича, врачлар беморнинг аҳволи у даражада оғир эмаслигини билдиргач, келин "Тез ёрдам” машинасида ётган куёвнинг олдига чиққан ва ўша ерда келин-куёвнинг никоҳи қайд этилган. Тўйга келганлар уларнинг ортидан бахт тилаб қолган.


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ★Dj™StuDioツ★√ |
Просмотров: 943 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM