Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS |
МАЛИКА ДИАНА ҲАЁТ БЎЛГАНДА 55 ЁШГА ТЎЛАРДИ

03.07.2016, 01:15 | |
Уэлский маликаси, шаҳзода Чарльзнинг биринчи рафиқаси леди Диана ҳаёт бўлганда бугун, 1 июль куни 55 ёшга тўлган бўларди, дейди “Gazeta.ru” нашри. Малика Диана 1997 йилнинг 31 август куни Париждаги тоннеллардан бири автоҳалокатга йўлиқиб, вафот этади, у шаҳзоданинг собиқ рафиқаси бўлса-да, халқ малика учун кўз ёш тўкади, чунки у ҳамманинг севимли инсонига айланиб бўлганди. У оддий халққа нисбатан бўлган самимий меҳр-муҳаббатини ҳеч қачон яширмаган. Госпиталларда ётган етим болалардан, Зимбабаве, Нигерия ва Непалда турли хасталиклардан азият чекаётган қашшоқлардан, бева-бечоралардан, ОИТС юқтирган хасталардан ҳеч қачон ҳазар қилмаган, доимо хайрия ишлари билан банд бўлган. Бу ишларни бажариш унга осон бўлмаган, чунки ўта таъсирчанлигидан одамлар чекаётган азоб-уқубатларни кўриб, кўзлари ёшга тўларди. Аммо шунга қарамай, қироллик оиласи аъзоси бажариши лозим бўлган вазифаларни ҳам ўрнига қўярди. Диана турмуш ўртоғидан ажрашгандан кейин унинг шахсий ҳаёти сариқ матбуотнинг энг севимли мавзусига айланди. У шахсий ҳаётда бахтли бўлганми ё йўқми, бу биз учун ҳалигача жумбоқ. Аммо шундай таҳликали замонда одамларни қўллаб-қувватлаш учун малика Диананинг етишмаётганлиги айни ҳақиқатдир. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 635 | |
Всего комментариев: 0 | |