Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS |
МОСКВА ШИМОЛИДА ПОЛИЦИЯЧИЛАР ҚАЛБАКИ 1 МИЛЛИОН РУБЛНИ МУСОДАРА ҚИЛИШДИ

22.05.2016, 23:32 | |
Ҳуқуқ-тартибот идораси ходимлари Москва шимолида қалбаки пулларни ишлаб чиқаришда гумон қилинган одамни қўлга олди, деб хабар берди “Gazeta.ru” нашри. “Головинск шоссесида жойлашган валюта айирбошлаш шахобчасида жиноятчи қалбаки 5 минг рублни алмаштирган. Унинг автомашинаси тинтув қилинганда у ердан қалбаки 5 минг рубллик купюралар ва 100 АҚШ доллари, жами 1 миллион рубллик қалбаки пуллар топилган”, деб маълумот берди Россия ИИВ матбуот хизмати бош бошқармаси раҳбари Софья Хотина. Жиноятни амалга оширган 47 ёшли эркак, 8 йилга озодликдан маҳрум этилиши мумкин Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 643 | |
Всего комментариев: 0 | |