Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS

Россиянинг йирик авиакомпаниялари жорий йилда қанча зарар кўрди?
13.07.2016, 00:42
Йирик авиакомпанияларнинг асосий зарари ички рейсларга тўғри келади, ташқи рейслар фойда келтирган.

Россиянинг йирик авиакомпаниялари 2016 йилнинг биринчи чорагида 24 миллиард рубль зарар кўрди. Бир йил олдин эса бу кўрсаткич 16 миллиард рублга тенг бўлган. Бу ҳақда “Rambler” хабар тарқатди.

Маълумотларга қараганда, кўрилган зарарнинг асосий қисмини ички рейслар ташкил этган. Бунда ички рейслар 25,6 миллиард рубль зарар келтирган, ташқи рейслардан эса 1.5 миллиард фойда кўрилган.

Маълумот ўрнида, Россия Федерациясида 70га яқин катта-кичик авиакомпаниялар мавжуд. Шулардан 15 таси энг йириги ҳисобланади. Улар орасида “Аэрофлот”, “S7 Airlines”, “ЮТейр”, “Уралские авиалинии” ва “Россия” кучли бешталикка киради (бу 2016 йилнинг биринчи кварталида ташилган йўловчилар сонига қараб берилди).
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ | | Теги: Россиянинг йирик авиакомпаниялари ж
Просмотров: 792 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM