Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS |
Тожикистонда қариндошлар ўртасида никоҳ тақиқланди

02.07.2016, 12:04 | |
Қариндошлар ўртасида тузиладиган никоҳни тақиқловчи қонун Тожикистонда кучга кирди, деб хабар қилмоқда Sputniknews-uz.com РИА Новости нашри тарқатган маълумот асосида. «Тожикистоннинг фуқаролик ҳолати далолатномаларини давлат рўйхатига олиш тўғрисидаги» қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, бундан буён бир қорин нари тоғаваччалар, амакиваччалар, холаваччалар, аммаваччалар ва ва уларнинг фарзандлари ўртасида никоҳ қатъий ман этилади. Бундан ташқари, никоҳдан ўтишдан олдин ёшлар мажбурий тарзда тиббий кўрикдан ўтишлари шартлиги белгиланди. ФҲДЁ органлари тиббий маълумотлар тақдим этилмаган ҳолатларда никоҳни қайд этиш ҳуқуқига эга бўлмайдилар. Шунингдек, қонунга киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, чет элдан ватанга қайтаётган тожикистонлик мигрантларга ҳам тиббий кўрикдан ўтиш шарт этиб белгиланди Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 784 | |
Всего комментариев: 0 | |