Главная » Доска объявлений » DUNYO NEWS |

21.07.2016, 12:00 | |
АҚШ президентлигига номзодини қўйган Дональд Трампнинг турмуш ўртоғи Мелания Трампнинг Кливленддаги Республика партиясининг съездидаги нутқи айни дамда ОАВларда қизғин муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда Кливленддан Euronews мухбири хабар беради. Мелания Трампни плагиатда айблашди. Унинг нутқи АҚШнинг биринчи рақамли хоними Мишель Обаманинг 2008 йилдаги нутқи билан айнан ўхшашлиги айтилмоқда. Мелания Трамп ҳудди Мишель Обама каби турмуш ўртоғини "мамлакати учун курашадиган, раҳм-шафқатга тўла инсон” дея таърифлади, шунингдек унинг турмуш ўртоғи алоҳида гуруҳларнинг эмас айнан халқнинг манфаатини ҳимоя қилишини таъкидлади. "Тақдир ҳазили билан Дональд Трампнинг жамоаси Обаманинг турмуш ўртоғининг нутқидан фойдаланди. Улар ҳам Обама каби ютиб чиқиш мақсадида шундай қилишган бўлса ажаб эмас ”. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 915 | |
Всего комментариев: 0 | |