Главная » Доска объявлений » MUSIQA VA KINO NEWS |
АҲАД ҚАЮМ ХОНАНДА ҲУСАННИ СУДГА БЕРМОҚЧИ
05.07.2016, 14:24 | |
Аҳад Қаюм унинг шеърларидан фойдаланадиган хонанда Ҳусан шеърнинг сўзларини бузиб куйлаганликда ва бунинг оқибатида шоир доимий равишда барчадан танқид эшитиб юрганлигидан арз қилди. "Умуман санъатни йиғиштирсин айрим хонанадалар. Шу Ҳусан деган қўшиқчи ёмон жонга тегди. Шу пайтгача 10 дан ортиқ шеърларимни қўшиқ қилиб клип суратга олдирди. Ҳар сафар кўришганда, яхши гап билан айтаман: "Илтимос, шеърларимни ўзгартириб қўшиқ қилманг” деб. Барибир билганидан қолмайди. Яна уялмасдан Аҳад Қаюмни шеъри деб мақтаниб юради. Ман яхши ният билан шеър ёзиб китоб чиқараман. Яна шунақа ҳолат такрорланса, судга беришга мажбур бўламан. Шунақа хонандаларнинг дастидан мухлисларимиз ва устозларимиздан ҳар дойим танқид эшитиб юраман.” Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 1171 | |
Всего комментариев: 1 | |
0
| |