Главная » Доска объявлений » MUSIQA VA KINO NEWS

ОЙХОН ИФОРЗОДАНИНГ БОЛАЛИГИДАГИ ОРЗУСИ УШАЛДИ
07.07.2016, 22:07
Шу кунларда бутун мусулмон аҳли муборак Рамазон Ҳайитини нишонламоқда.

Анъаналаримизга кўра, ушбу кунларда кексалар йўқланади, янги тушган келинлар эса дастурхон ёзиб, меҳмон кутади.

Бошловчи Ойхон Ифорзода ҳам ўзининг илк келинлик ҳайитини нишонлади. Бу ҳақда у ўзининг “Инстаграм”даги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Кеча мен учун жуда ҳаяжонли кун бўлди... Ҳали кичкина қизалоқ пайтимда Ҳайит байрамини орзиқиб кутардим. Биринчидан, ҳайитликлар, иккинчидан, келин саломлар! Ҳайит куни дастурхон ёзиб, меҳмон кутган келинларга ҳавас билан қарардим! Катта бўлсам мен ҳам келин бўламан, келин салом қиламан деб ният қилардим... “Ният холис бўлсин”, деб бекорга айтишмас экан! Бугун мен келинлик либосларида салом қиляпман! Оллоҳга беадад шукр! Чиройли Ҳайит дастурхонини юборган онажоним, акажонимга, мени қўллаб қувватлаган оиламга, хизмат қилган синглим ва дугоналаримга, келган барча меҳмонларга, либосларим дизайнерларига ва албатта стилистимга ташаккуримни изҳор этаман! Етказганига шукр”, – деб ёзади Ойхон.
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ | | Теги: ОЙХОН ИФОРЗОДАНИНГ БОЛАЛИГИДАГИ ОРЗ
Просмотров: 852 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM