Главная » Доска объявлений » SHOU BIZNES |
ЛОЛА ЭЪТИҚОДИЙ ҚАРАШЛАРИНИ ЯНАДА ОЙДИНЛАШТИРДИ!

08.07.2016, 12:08 | |
Бировни ёмон кўриш осон. Яхши кўриш қийинми? Бировнинг ички дунёсига одил ва шаффоф боқиш у қадар осон эмас. Чунки, нисбийлик тушунчаси бор. Тафаккур, муносабат, онг, эътиқод, эътибор, севги, нафрат... ҳар бири индивидуал омиллар. Уларнинг шаклланиши ва таъсири қадар ҳаракатда бўламиз. Турфамиз. Келиб чиқишимиз, насл-насабимиз, ҳаётга қарашларимиз айро. Узоқдан бошладим. Чунки, эътибор қаратмоқчи бўлган қуйидаги мавзу чуқур мулоҳаза талаб этади. Лола шахсий саҳифасида эътиқодий қарашларини ифодаловчи изоҳ ёзди. Қисқа соатлар ичида турли-туман фикрлар ёғдирилди. Тушунишмади ё тушунтириб беролмади у, хуллас, ёзганларини таг-туги билан ўчириб ташлашга мажбур бўлди. Демак, омма мажбур қилди. У самимий гапларини айтганди холос. Ичидагини, борини, ҳис қилаётганларини... Муҳими, ўзиники, ўз қалбидаги ҳолатини баён этди. Фолловерлар эса ўз бошидаги ва кўнглидагига қараб муҳокама қилди. Баҳс яхши. Бироқ, пишиб етилмаган, хом ёзувларни бўтқа қилиш-чи? Лолани оқлаш фикридан йироқман. Ё кимнингдир фикрига қарши чиқишдан. Балки, шундай бўлганида, хонанданинг ўзи отини олдинроқ қамчиларди. Шунчаки, унинг нима демоқчи эканлиги билан қизиқдим ва ҳукмингизга ҳавола этишни жоиз топдим. -Лола, инстаграмда ёзган гапларингиз шов-шувга айланди. Аксарият негатив мулоҳазалардан сўнг, ун и ўчириб, “қутулдингиз”. Қизиқ, нега ўша айтганларингизни “ҳимоя” қилмадингиз? -Бунга эҳтиёж сезмадим. Чунки, менинг айтмоқчи бўлганларимни ҳеч ким тушунмади. Шунинг учун гўёки омма олдида ўзимни оқлагандек яна изоҳ беришдан на ҳожат? -Фолловерларингизнинг танқидий фикрларидан ранжидингизми? -Йўқ. Одатда мен ранжимайман, шунчаки хулоса қиламан. -Сиз муслимасиз. Тўғрими? -Оиламизда ҳамма мусулмон. Албатта мен ҳам. Турмуш қурганимда, никоҳ ўқитганмиз. Ҳайит байрамини нишонлаймиз. Бувим араб тилидан дарс беради, у намозни ҳам тўлиқ адо этади. Менинг эса эътиқод ва дин борасида ўз қарашларим бор. Толерантман. Ҳар қандай динни ҳурмат қиламан. Имоним бор. Бироқ, муайян дин ақидаларига амал қилмайман. Онам татар миллатига мансуб. Мусулмон аёл. Афсуски, менинг эътиқодий тушунчаларимни ҳар ким ўзича муҳокама қилди. Ёзганларимни нотўғри тушунишди. -Ўша - ёзиб, кейин ўчириб ташлаган изоҳингизга ойдинлик кирита оласизми? Келинг, тушунтиришга яна бир бор уриниб кўринг! -Менинг эътиқодим – Муҳаббат! Бу Яратганга бўлган Муҳаббат! Бу Ишқни қандай ном ила аташлари муҳим эмас, чунки ҳар банда Унга ўзича мурожаат қилади. Бугунги кунда дунёда 4000дан ортиқ мазҳаб бор. Аммо Яратган Эгамиз ягона! Ҳаммамиз учун Парвардигор бир, ягоналиги ҳақида муқаддас Қуръонда ҳам ёзилган. Худо қалбимизда бўлиши даркор! -Ийд муборак! -Раҳмат. Ҳаммамизга муборак! Хулоса қилишга шошилманг. Ҳар кимнинг ҳаётга, динга, дунёга ўз муносабати бор. Ҳеч кимни мажбурлаб, қарашларни, ғояларни ўзгартириб бўлмайди. Тўғри ё нотўғри муносабатни вақтнинг ўзи жой-жойига солади. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 830 | |
Всего комментариев: 0 | |