Главная » Доска объявлений » SHOU BIZNES |
ПРЕЗИДЕНТ ФАРМОНИ БИЛАН ХОНАНДА МАНЗУРА ФАХРИЙ УНВОН БИЛАН ТАҚДИРЛАНДИ

29.08.2016, 23:31 | |
24 август куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикамиз Мустақиллигининг 25 йиллиги муносабати билан имзолаган фармонига кўра, "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Манзура Йўлдошева "Шуҳрат” медали билан тақдирланди. Шунингдек, фармонга асосан "Ўзбекнаво” эстрада бирлашмаси хонандаси Машҳурбек Раимжонов, Акбар Атамуҳаммедов, "Ўзбекфильм” киностудияси актрисаси Наргиза Абдуллаева, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри хор артисти Расулхон Қодирхоновлар ҳам ушбу мукофотга лойиқ деб топилдилар. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 667 | |
Всего комментариев: 0 | |