Главная » Доска объявлений » SHOU BIZNES

Раъно Зокирова: Такси ҳайдовчисининг гаплари юзимга шапалоқ туширилгандек бўлди
10.06.2016, 13:00

 "Водийлик келин”, "Шайтанат”, "Ёдгор” каби 20 дан ортиқ фильмлардаги такрорланмас образлари билан халқ меҳрини қозонган самимий актриса Раъно Зокирова саломатлик ва аёллар гўзаллиги борасидаги фикрларини "Шифо-инфо” газетасига берган интервьюсида маълум қилди. 

Хусусан, актриса ҳаётидаги унутилмас сабоқ ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди:

"Ўн йилча аввал кечки пайт театрдан ниҳоятда чарчаб келяпман. Такси ушладим-у, тезроқ уйга бориб, дам олгим келяпти. Шу пайт ҳайдовчи нуқул саволлар бериб, ҳар хил нарсаларни сўраяпти. Манзилга етиб келгач, кира ҳақини узатганимда, ‘Йўқ, раҳмат, исздан пул олмайман! Шу пайтгача барча фильмларингизни томоша қилиб, оилавий мухлислик қилар эдик. Бироқ ҳаётда умуман бошқача экансиз...’, деса бўладими? Унинг танбеҳи худди сиз заҳарга яқинроқ экансиз, деган мазмунда туюлди. Унинг гаплари юзимга шапалоқ туширилгандек бўлди. Бу менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Ўша воқеа ҳанузгача хотирамда, қалбимда қолган. Тўғри, ўшанда у мухлис бўлгани учун жуда бир самимий саволларни ёғдирган эди. Лекин мен ҳам тирик жонман. Мазам бўлмай, кайфиятсизлигимдан ёқимсиз жавоб бергандирман-да. Энди у қачон мени экранда кўрса, албатта хотирасида менинг қўрслигим муҳрланиб қолган. Мана шу ҳолат менга катта дарс, сабоқ бўлган”.


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ |
Просмотров: 758 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM