Главная » Доска объявлений » SHOU BIZNES

“САЛОМ ЯНГИ ҲАЁТ”. СЕВИНЧ МЎМИНОВА ИНТЕРНЕТ БИЛАН ХАЙРЛАШДИ
31.08.2016, 22:41

Хонанда Севинч Мўминова интернетдан фойдаланмасликка қарор қилди. Бу ҳақда у Instagram`даги саҳифасида маълум қилди. 

"Азиз мухлисларим, меҳрибонларим, сизлар билан Instagram`дан хайрлашаман, бугун охирги киришим. Сизлар билан яхши кунларда кўришамиз. Унутманг, сизни яхши кўраман! Хайр, Instagram,хайр интернет! Салом янги ҳаёт!”,— деб ёзиб қолдирди хонанда ўзининг шахсий саҳифасида. 

Хонанда нима сабабдан интернетдан ва Instagram`дан фойдаланмасликка қарор қилганига ойдинлик киритмаган. 

Севинчнинг мухлислари хонанданинг бу қарорини қўллаб-қувватлаган. 

"Тўғри қиласиз интернетга камроқ вақт ажратсангиз,  кўпроқ вақтингизни қизингиз билан ўтказасиз”,— деб ёзади интернет фойдаланувчиларидан бири.


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ | | Теги: “САЛОМ ЯНГИ ҲАЁТ”. СЕВИНЧ МЎМИНОВА
Просмотров: 728 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM