Главная » Доска объявлений » SHOU BIZNES

ШАҲЗОДА МАТЧОНОВА ИЮНЬ ОЙИГА МИННАТДОРЧИЛИК БИЛДИРДИ
30.06.2016, 13:35
Актриса Шаҳзода Матчонова ёзнинг биринчи ойи ҳаётида ўчмас из қолдиргани ва таассуротларга бой бўлганини маълум қилди. "Июнь ойига режиссёр Ёлқин Тўйчиев билан яна ишлаш имконини бергани учун миннатдорчилик билдираман. Бир ой мобайнида атрофимда истеъдодли ва меҳрибон инсонлар бўлгани учун миннатдорман. Улар сабаб бир ой давом этган суратга олиш ишлари тезда ўтиб кетди. Ўз ишимни унинг биргина хусусияти—бошқа шаҳарда яшаш имкони учун ҳам яхши кўраман ва миннатдорман. Бу сафар, сизга маълумки, қадимий ва гўзал Хива шаҳрида бўлдик. Июнь ойига отам ва онамни қай даражада яхши кўришимни англаб етганим учун ҳам миннатдорчилик билдираман. Ҳаётимда эзгуликлар кўплиги учун ҳаётга миннатдорчилик билдираман. Шукроналик ҳисси сизни асло тарк этмасин!”,—деб ёзди актриса ўзининг Instagram`даги саҳифасига.
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ |
Просмотров: 645 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM