Главная » Доска объявлений » SHOU BIZNES |
ШУҲРАТ ҚАЮМОВ ҲАММАСИГА ОЙДИНЛИК КИРИТДИ...

18.07.2016, 15:59 | |
Бир неча кун аввал хонанданинг саломатлигида жиддий ўзгариш борлиги ва у Москвага даволанишга кетгани ҳакида хабар берган эдик. Шундан сўнг Қаюмовнинг ижтимоий тармоқлардаги профилларига тинимсиз хабарлар, ҳол сўраш мактублари тинмаётгани, ҳаттоки 80 ёшли онахонлар ҳам қўнғироқ қилишаётганини хонанда суюниб гапирди. Мухлисларнинг саволларига жавоб бериш мақсадида Darakchi.uz’га қуйидагиларни маълум қилди: – Аҳволим жуда яхши, мен тузукман! Ҳавотирга ўрин йўқ! Мени эслаб қайгурганларга катта раҳмат. Шунчаки кучли шамоллашдан кейин реабилитация учун, ёзги татилга чиққан палламда дам олишга келгандим. Тез орада она диёримда, мухлисларимнинг қайноқ бағирларида бўламан ва хизматларига шайман. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 779 | |
Всего комментариев: 0 | |