Охирги пайтларда ижтимоий тармоқларда Шакирабоп кўриниши ва рақси, шахсий саҳифасида қолдираётган изоҳлари билан фойдаланувчилар орасида шов-шувларга сабаб бўлган актриса Жамила Ғофурова “Бекажон” газетаси мухлислари берган саволларга жавоб берди. “Агар уйланмаган йигит қўлимни сўраса, бунга унинг онаси қарши чиқади, деб ўйлайман. Албатта, иккинчи маротаба бўлса ҳам оппоқ келин кўйлак кийиб, турмушга чиқишни хоҳлайман. Аммо бугун қаерга қараманг, уйланган, 2-3 та фарзанди бор эркаклар ҳам қайта уйланишга тўғри келган тақдирда, ёш қизларга уйланишни одат қилган. Уларга қарата ўзинг тенги аёллар бордир, дегим келади. Барибир тенг-тенги билан бўлгани яхши-да.”Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!