Главная » Доска объявлений » SPORT NEWS

РАВШАН ЭРМАТОВ HUAWEI КОМПАНИЯСИНИНГ БРЕНД-АМБАССАДОРИ БЎЛДИ
30.06.2016, 14:04
Машҳур футбол ҳаками Равшан Эрматов Huawei компаниясининг бренд-амбасадори бўлди, дея хабар беради UzDaily.uz.

Ўзбекистонда йилнинг тўққизкара энг яхши ҳаками, Осиёнинг бешкарра энг яхши ҳаками, Global Soccer Awards мукофоти соҳиби энди Ўзбекистондаги Huawei брендини илгари суради.

Таъкидлаш жоизки, Эрматов Huawei’нинг бренд-амбасадорлар катта оиласига қўшилди, улар орасида Лионель Месси, Роберт Левандовски, Хамес Родригес ва Алексис Санчес, киноактёрлар Генри Кавилл ва Скарлет Йохансонлар ҳам бор.

Huawei компаниясининг Ўзбекистондаги бош директори Ван Пен Huawei компанияси бутун дунёда футбол билан узвий боғлиқ бўлиб, у ўз маҳсулот ва хизматларини дунё миқёсидаги юлдузлар билан илгари суради.

Улар Равшан Эрматов Ўзбекистонда айнан шундай инсон эканлигини таъкидлашди. Унинг сўзларига кўра, Эрматов Huawei учун одил футболнинг ва танловнинг тимсоли саналади.

Равшан Эрматов Хитой компанияси Ўзбекистондаги брендни илгари суриш учун айнан уни танлашганларидан мамнун эканлигини билдирган. Месси, Левандовски ва Санчес каби юлдузлар билан бренд элчиси бўлиш мен учун ҳам шараф.
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ |
Просмотров: 652 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
ComForm">
avatar

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM