Главная » Доска объявлений » SPORT NEWS |

21.07.2016, 12:02 | |
Австрияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказаётган Ўзбекистон терма жамоаси Вёргль шаҳрида Россия Премьер-лигаси вакили "Уфа” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказиб, 2:2 ҳисобидаги дуранг натижа қайд этди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати маълум қилди. Учрашувнинг 2-дақиқасида россияликлар ҳужумчиси Марсиньо ҳисобни очди. 19-дақиқада бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпни Элдор Шомуродов боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобнинг 1:1 кўриниш олишини таъминлади. 21-дақиқада эса "Пахтакор” ярим ҳимоячиси Жамшид Искандеров аниқ ва кучли зарбаси билан Ўзбекистоннинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Учрашувнинг 59-дақиқада Марсиньо Ўзбекистон миллий терма жамоаси дарвозаси томон белгиланган пенальтини аниқ амалга оширди ва ҳисобни тенглаштирди. Бу - учрашувдаги сўнгги гол бўлиб қолди. Ўртоқлик учрашуви "Уфа” – Ўзбекистон 2:2 Голлар: Марсиньо (2, 59-пен.) - Элдор Шомуродов (19), Жамшид Искандеров (21). Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 960 | |
Всего комментариев: 0 | |