Главная » Доска объявлений » UZB NEWS |
ҚАРШИ–БУХОРО ТРАССАСИДАГИ КЎПРИКНИНГ БИР ҚИСМИ ҚУЛАДИ

18.07.2016, 10:26 | |
Кўприк Аму-Бухоро канали устидан ўтган бўлиб, Қоровулбозор-Бухоро йўналишида жойлашган. 16 июль, шанба куни кечқурун фойдаланувчилар ижтимоий тармоқларга Қоровулбозор - Бухоро йўналишида жойлашган кўприкнинг қулагани акс этган суратларни жойлаштиришди. "Ўзавтойўл" давлат акциядорлик компанияси UZ24га хабар қилишича, A380 "Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнов" автойўлининг 185-километридаги кўприкнинг бир қисми қулаган. Маълум бўлишича, кўприкнинг беш тирагичи оралиқларидан бири тушиб кетган, бунинг оқибатида 1961 йилда қурилган иншоотнинг тўсинлари қулаган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ. Енгил автомашиналар кўприк устидан ҳаракатланишда давом этади, юк машиналари эса 25 километр ортиқча йўл босиб кўприкни айланиб ўтади. Таъмирлаш ишлари тез орада якунланади. Халқаро аҳамиятга молик A380 автойўли Қашқадарё, Бухоро вилоятлари ва Қорақалпоғистондан ўтиб, Қозоғистон ҳудудида якунланади. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 1000 | |
Всего комментариев: 0 | |