Главная » Доска объявлений » UZB NEWS |

05.07.2016, 14:24 | |
Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилашда, Астрономия институтининг ҳилол – янги ойни кўриш ҳақидаги хулосаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг қарори асос қилиниб, жорий йилнинг 6 июль чоршанба куни Рамазон-ҳайити биринчи кунига тўғри келиши маълум бўлди. Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар билан ишлаш бўлими мудири М.Йўлдошевнинг маълумот беришича, жорий йилда ҳижрий-қамарий тақвимга биноан Рамазон ойи 30 кун бўлиб, араб мамлакатларининг ойни кузатиш марказлари хулосасига кўра, мусулмон давлатлари, жумладан Саудия Арабистонида ҳам Рамазон ҳайитининг биринчи куни 6 июль кунига тўғри келиши тахмин қилинмокда. Айни пайтда, таъкидаш жоизки, Саудия Арабистонида хайитнинг биринчи кунини белгилаш Расулуллоҳнинг (с.а.в.) "Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни куриб ҳайит қилинглар”, деган хадиси шарифларига асосан махсус тузилган уламолар гуруҳи томонидан Рамазон ойининг охирги куни кўз билан ойни кўриш орқали амалга оширилади. Шунга кўра, Рамазон ҳайитининг биринчи кунини белгилашда тафовут юзага келиб қолиши ҳолатлари мавжуд. Бугунги кунда Россия ва Туркия мусулмонлари диний бошқармалари жорий йилда Рамазон ҳайитининг биринчи кунини 5 июль деб расман эълон қилишга мойиллигини билдирган. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Астрономия институти берган маълумотга кўра, жорий йилда Ўзбекистонда ҳилолнинг кўриниши 5 июль куни Қуёш ботгандан сўнг кузатилади. Шунга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 6 июль кунини ҳайитнинг биринчи куни деб эълон қилиниши ҳақида қарор қабул қилинди. Бундай тўхтамга келиниши Ислом таълимотига мувофиқ, Расулуллоҳ (с.а.в.) нинг "Янги ойни кўриб рўза тутинглар ва янги ойни кўриб ҳайит қилинглар” деган ҳадиси шарифларига мос келади. Рамазон ойининг юртимизда тўлиқ 30 кун давом этиши азалий миллий ва диний қадриятларимиз ҳамда урф-одатларимизга мос ва ҳамоҳанг ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Рамазон ҳайитини нишонлаш бўйича Қарори эълон қилинди. Унга кўра Ўзбекистон мусулмонлари идораси 2016 йил 6 июль чоршанба кунини Рамазон ҳайитининг биринчи кунига тўғри келиши ҳақида хулоса берган. Мазкур қарорга кўра 6 июль санаси мамлакатимизда дам олиш куни деб эълон қилинди. Ушбу қарор тимсолида юртимизда эътиқод эркинлиги, фуқароларимизнинг диний туйғуларини ҳурмат қилиш ва эъзозлаш каби тамойиллар нақадар катта аҳамият касб этилиши намоён бўлмоқда. Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 1243 | |
Всего комментариев: 0 | |