18:00 KUN YANGILIGI (UZ-SAYYOD.COM) DA | |
29 апрель куни Хитой, Франция, Россия, Буюк Британия ва АҚШдан иборат бешта ядро мамлакатлари қарор имзолади. Унга кўра, ушбу давлатлар Марказий Осиё мамлакатларига қарши ядро қуроли ишлатмаслик, таҳдид қилмаслик ёки ушбу ҳудудда ядро қуроли билан боғлиқ ишлаб чиқишни амалга оширмаслик мажбуриятини олди. Бу ҳақда, National Journal’га асосланиб, Daryo.Uz хабар берди. Anhor.uz ёзишича, келишув Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркманистондан иборат Марказий Осиёни «Ядро қуролидан холи ҳудуд» сифатида тан олади. Ушбу давлатлар ҳар қандай ядровий фаолликдан бош тортишга келишиб олган ва бошқа давлатларни ҳам ушбу келишувни ҳурмат қилишга даъват этади. Марказий Осиёни ядро қуролидан холи ҳудуд деб эълон қилувчи битим 2009 йилда тузилган бўлса-да, ундаги бандлардан бири ушбу беш мамлакат уни энди тан олишига сабабчидир. Мазкур бандда айтилишича, «битим аввал тузилган бошқа келишувлар бўйича томонлар ҳуқуқ ва мажбуриятларига тегишли бўлмайди». Шу туфайли, АҚШ собиқ президенти Жорж Буш битимни имзолашдан бош тортган эди. У агар протоколни имзоласа, ўша пайтда умумий хавфсизлик ҳақидаги келишув ташкилоти (УХКТ) аъзолари бўлган Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ҳудудига Россия ядро полигонлари киритганида, АҚШ иложсиз қолишини тахмин қилган. Бироқ Оқ уйга Барак Обама келиши билан музокаралар янгиланди ва орадан беш йил ўтиб, бешта мамлакат битимни тан олиш ҳақида қарор имзолади Смотреть онлайн KUN YANGILIGI (UZ-SAYYOD.COM) DA бесплатно в хорошем качестве
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
|
Всего комментариев: 0 | |