11:06 KUN YANGILIGI (UZ-SAYYOD.COM) DA | |
МТС компаниясининг Ўзбекистонга қарши Нью-Йоркдаги халқаро арбитраж судига берган шикояти вақтинча музлатилган. Бу ҳақда Россиянинг «Ведомости» нашри хабар бермоқда.«МТС ва Ўзбекистон раҳбарияти айни вақтда музокаралар олиб боришмоқда ва ушбу музокаралар якунига кўра мобил алоқа компания Ўзбекистондаги фаолиятини қайта йўлга қўйиши мумкин», – деб ёзади рус нашри МТСнинг назоратчи акционери – «Система» компанияси вакилига асосланиб.Podrobno.Uz’нинг ёзишича, Ўзбекистон Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси вакили МТС билан келишув ва ушбу компаниянинг Ўзбекистон бозорига қайтиши ҳақида ҳеч нарса маълум эмаслигини маълум қилган. Ўз навбатида, МТС вакили ушбу хабарга изоҳ беришдан бош тортган.«МТС-Ўзбекистон» компанияси фаолияти 2012 йил июлида назорат қилувчи органлар томонидан «хизмат кўрсатишдаги кўплаб қоидабузарликлар сабаб» амалда тўхтатилган, компаниянинг ўзига нисбатан 600 миллион доллардан ортиқ бўлган даъволар эълон қилинган эди.2013 йил апрелида банкрот деб тан олинган «МТС-Ўзбекистон» мол-мулкини сотишга камида уч марта уриниб кўрилди, бироқ барча ҳаракатлар муваффақиятсиз тугаганидан сўнг мол-мулкни Ўзбекистоннинг миллий алоқа оператори – «Ўзбектелеком» учун сақлаш учун топшириш ҳақида қарор қабул қилинган.«МТС» компанияси унинг Ўзбекистондаги шўъбаси – «МТС-Ўзбекистон» («Ўздунробита»)га нисбатан илгари сурилаётган айбловлар асоссиз эканлигини маълум қилганди. 2013 йил май ойида компания Ўзбекистон устида Жаҳон банки ҳузуридаги Инвестицион низоларни ҳал этиш халқаро марказига шикоят қилгани маълум қилганди. Шикоят рўйхатга олинган ва ушбу иш бўйича ҳаракат бошлангани хабар қилинган эди.2014 йил февралида эса ОАВ Ўзбекистонда Uzmobile бренди остида ташкил қилинадиган, GSM стандартида ишлайдиган миллий мобил алоқа оператори «МТС-Ўзбекистон» алоқа оператори фойдаланган частота ресурслари базасида ишлаши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.Смотреть онлайн KUN YANGILIGI (UZ-SAYYOD.COM) DA бесплатно в хорошем качестве
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
|
Всего комментариев: 0 | |