12:31 ШОХРУХ ХОН ОИЛАСИГА ВАҚТ ТОПДИ! | |
Болливуднинг биринчи рақамли актёри иш режаси тирбандлигидан оиласи, фарзандларини ойда бир-икки марта кўришига тўғри келмоқда. Омма эса Хоннинг қачон сўнгги марта ўз оиласи билан бирга суратга тушганини ҳам эсидан чиқараёзди. Бироқ, яхшиям, Гаури Хон дизайнерлик дўконини очди-ю, оиланинг жамулжам кўришга ҳеч бўлмаса журналистлар муваффақ бўлишди. Бўйи етиб қолган Арьян ва Суҳанна ота-онаси бағрида бахтли фурсатнинг шоҳидига айланишди. Хон ижоди давомида ҳамиша қўллаб-қувватлаб келаётгани боис рафиқасини эркалаб Гаурима дея чақиради. Гауриманинг дизайнерлик дўкони турмуш ўртоғини ҳайратга солгани унга бир умрлик қувонч бахш этган бўлса ажабмас. Гаури яқин йиллар олдин Шоҳруҳ Хонни махсус автобус совға қилиб, “ақлдан оздирганди”! Бундай автобус Болливуд тугул Ҳолливуддаги бирон актёрда ҳам йўқлиги билан қойил қоларли! Автобуснинг ичида сартарошхонадан тортиб, махсус мебел билан жиҳозланган ётоқхонагача мавжуд бўлиб, бу рафиқанинг ҳамиша меҳнатга қоришган эри учун бир жонкуярлиги ифодасидир!Хуллас, оила “йўқотилган” отани ниҳоят, яна топди! Бу ҳақиқий юлдузлик онлари. Машҳурлар бундай онлардан озми-кўпми татишга ҳаракат қилмоқда. Қандини урсин. Ҳатто, фарзандлар учун машҳур отасини кўриш бир орзу экан, мухлислар учун бир бахт экан-да! Кези келиб, Шохруҳ Хон ҳам Ўзбекистонга ташриф буюришига умид қиламиз. Зеро, бир пайтлар Шохруҳ Хон кабиларни “чанг”ида қолдирган юлдуз – Митхун Чакраборти ҳам қариган чоғида бўлса-да, ўзбекистонлик мухлисларини баҳраманд этди-ку?! Ана шунақа гаплар!ADMIN(UZBEKINO.NET)
![]() Смотреть онлайн ШОХРУХ ХОН ОИЛАСИГА ВАҚТ ТОПДИ! бесплатно в хорошем качестве
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
|
Всего комментариев: 0 | |