Главная » Статьи » HIKOYALAR

МАШҲУРЛАРНИНГ МУҲАББАТ МАКТУБЛАРИ
... Ва ниҳоят мактуб йўллашга аҳд қилди. Гарчи муҳаббати жавобсиз қолишини билсада, юрак, ақлни инкор этди. Қанча ёзди, нималар деди билмайди. Англагани унинг мактуби махбубаси томон «қанот қоқди». Энди нима бўлади? Тақдир балки мурувват қилар... балки шафқатсиз савалар...

Эътиборингизга ҳавола этилган парча, машҳурларнинг муҳаббат тарихидан бир шингил эди. Унинг давоми билан қуйида танишингиз мумкин. Буюк шахсларнинг гўзал севги номалари ўйлаймизки, сизни бефарқ қолдирмайди. Ҳақиқий, соф ва беғубор туйғулар силсиласи улар...    

Наполен БОНАПАРТдан  Жозефинага 
«Кун сайин сени янада кучлироқ севиб бораяпман. Ҳар тун гўё бағримдасан, хаёлан... Ҳатто финжондаги чойга ҳам қўл текказишни истамайман. Қўрқаман. Сендан узоқдалигимга сабаб бўлаётган ғуруримни лаънатлашдан қўрқаман, Ҳаётим! Айни хизмат пайти ёки харбий лагерларни кўздан кечираётиб ҳам ҳаловатим йўқ. Юрагим жанг майдонидан узоқларда, Жозефинам васли билан паришон. Бу хаёллар мени эс – ҳушимдан айирмоқда. 

Агар сендан худди Рона дарёсининг шошқалоқ тезлигидек узоқлашаётган бўлсам, билгинки, висол яқин. Тун ярмида уйғониб, бош кўтармай ишлашим ҳам бежиз эмас. Тезроқда ёнингга қайтиш илинжи бу. 

Вантоз (тақвим) нинг 23 дан 26 санасига йўллаган мактубингда «СИЗ» деб мурожаат қилибсан. «СИЗ»? Жин урсин! Бунга қандай қўлинг борди? Бунчалар совуққонлик...

Жозефина! Жозефина! Бир вақтлар сенга айтган сўзларим ёдингдами: «табиат мени кучли ва саботли феъл билан сийлаган, сенга эса шу қадар майинлик ато этганки...» Мени севмай қўйдингми? Кечир, кечир мени азизам, юрагим тилка – пора бўлаяпти.

Сени деб ураётган юрагим аллақандай қўрқув ва чексиз соғинч билан тўлаётир...

Исмимни айтмай сўзлашингдан оғринаяпман. Ҳа, бу жуда аламли ва оғриқлики... Кутаман, исмим ёзилган мактубингни кутаман. Ҳайр! Эвоҳ, бордию мендан кўнглинг қолган бўлса, демак ҳеч қачон мени севмагансан! Мен бундан қаттиқ пушаймон чекишим аниқ...»
    
Александр Сергеевич ПУШКИНдан   Наталья ГОНЧАРОВАга 
Москва. 1830 йил, март ойи. (қоралама, француз тилида) 
«Бугун – сизни илк бор учратган кунимнинг шодиёнаси. Тобора иқрорим ортаяптики, менинг борлиғим сиз билан бир бутундир. Асло айро бўлолмайди! Сизни севиш ва ардоқлаш учун яратилган бўлсам ажаб эмас. Қолган юмушларингизчи дерсиз, уларнинг бари тентаклик, рости. Олисларда юриб, бой берган бахтиёрлик онларимдан афсусдаман. Лекин эртами – кечми, барчасини ташлаб, оёқларингизга бош уриб, йиқиламан. У куннинг биргина хаёли кўз олдимда жонлангудек бўлса, зулмат қоплаган зерикарли кунларим нурафшон бўлиб кетади. Ўшанда уйингиз атрофида айланиб, сизни қаршилайман, ортингиздан эргашаман...»
  
Оноре де БАЛЬЗАКдан  Эвелина ГАНСКАЯга
«Қани эди, тиззангизга бошимни қўйиб, қалбим ҳаловат топса. Фикрларимни банд қилган ўйларни сиз билан бўлишсам. Йўқ, баъзан умуман гапиргим ҳам келмайди. Шунчаки, кўйлагингизнинг бир учини лабимга босиб, ўша бир кунни сиз билан ўтказсам дейман...

О, менинг маҳбубам! Ҳаётим мазмуни, тунларимни чароғон этгувчи малагим, қувончим, бахтим, азизим  қачон кўраман сизни?  Ёки бу саробми? Сизни кўрибманми ўзи? Эй тангрим! Сўзлаётганда ҳар бир товушга билинар-билинмас урғу беришингизни севаман! Нозик лабларингиз шу қадар бежиримки, бу ҳақда айтмоқликка изн беринг, Азизам!

Эртаю кеч тиним билмай ишлаяпман. Декабрь ойида икки ҳафтага бўлсада ёнингизга бораман. Йўл - йўлакай Юрскнинг қор билан қопланган улуғвор тоғларини кўраману, биласизми нимани хаёл қиламан...Оқ бахмалга ўралган тоғлар севгимлим васлини ёдга солади. Оҳ! Сочларингизнинг хушбўй таровати, қўлларингизнинг оташин тафти, сизни бағримда эркалаб .... илҳомим жўшиб кетади.   

Дўстларим, «бунчалик иродалисан» дея ҳайрон қолишади.  Эҳ, билганларидами улар, маҳбубамнинг нурафшон сиймоси ҳар қандай ассосиз таъналарни йўққа чиқаришини. Биргина ўпич фариштам, биргина охиста ўпич, ва ҳайрли 

Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: HIKOYALAR | Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ (28.09.2016)
Просмотров: 1256 | Теги: МАШҲУРЛАРНИНГ МУҲАББАТ МАКТУБЛАРИ | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar