Главная » Статьи » HIKOYALAR

МАШҲУРЛАРНИНГ МУҲАББАТ МАКТУБЛАРИ Давоми
Альфред де МЮССЕдан Жорж САНДга

«Азизам Жорж, сизга айтмоқчи бўлганим андак тентакликдек туюлар балки, кулгули эшитилиши ҳам мумкин. Очиғи, ёзишга нўноқроқман. Сайрдан қайтиб, айтмоқчи бўлганларим қолиб, нега бўлар-бўлмас нарсаларни ёзаяпман, билмайман. Кеч тушиши билан бу ишларимдан пушаймон ейман ҳали. Сиз устимдан куласиз, эҳтимол мени лофчига чиқарарсиз. Тўппа-тўғри эшикни кўрсатиб, мен ҳақимда ёлғончи деган хаёлга боришингиз ҳам аниқ. 
Мен сизга ошиқман! Сизни учратган илк кунимдаёқ севиб қолганман. Дўстнона муносабатда бўлсак, дардимга шифо топарман дегандим. Феълингизда шу қадар ажойиб жиҳатлар борки, сўзсиз юрагимга малҳам бўлиши тайин. Ҳар қалай ўзимни шунга ишонтирдим. Астойдил ишонтирдим. Аммо сиз билан ўтаётган ҳар бир дақиқа мен учун жуда қимматга тушаяпти. Яхшиси, ҳозироқ чиқиб кетишимни айтинг, балки шунда камроқ азобланарман... Беҳудага муаммо чиқаришни истамайман. Сиз бўлса Жорж, ҳар доимгидек айтасиз: «Яна бир ошиқу – беқарор!» Бордию менга бефарқ бўлмасангиз, худди кечаги суҳбатимизда гапирганингиздек, нима қилмоғим лозимлигини билдиринг. 
Агар ёзаётганларимга шубҳангиз бўлса, ўтиман, яхшиси жавоб берманг. Биламан, сиз ҳам мен тўғримда ўйлайсиз. Шуларни хаёл қиламану, аммо ҳеч нимага умид қилолмайман. Сўнгги ойларда менга бахтиёрлик лаҳзаларини ҳадя этган дўстимни йўқотишимни биламан, холос. Меҳрибон инсон эканлигингизга аминман, ва биламанки сиз ҳам севгансиз. Мен сизга худди садоқатли дўстига ишонгандек ишонаман. 
Жорж, ўзимни худди тентаклардек тутаяпман. Тез орада Италияга жўнаб кетасиз. Парижда қисқа вақт қолишингиздан бахраманд бўлиш ўрнига қилаётган ишимни кўринг. Жиндек қатъийятим бўлганидами, бу дамларни сиз билан ўтказишга жамз қилолардим. Аммо ҳақиқат шуки, қатъийятсизман, шуни дея азобдаман...»

Лев ТОЛСТОЙдан  Софи БЕРНСга
Сентябрь 1862 йил 

«Софья Андреевна, ортиқ бардош қилолмайман. Уч ҳафтадан буён ҳар куни айтаман дейману, аммо ўша надомат, ўша қўрқув ва ҳавотир билан ортимга қайтаман. Ҳар оқшом, худди ҳозиргидек, ўтмишни кавлаштириб: «нега айтмадим, айтолмадимми, қандай айтардим» дея қийналаман. Ушбу мактубни ўзим билан олиб кетаман. Яна иродам бўшлик қилса, уни сизга бераман, ўқийсиз. Оила аъзоларингизнинг сохта муомалалари, назаримда, синглингиз Лизани севиб қолганим учун қилинаётгандек. Бу ноҳақлик ахир. Ёзган қиссангиз ҳали ҳам хаёлимдан кетмаяпти. Ўқиб чиққач, мен ким Дублицкий ҳам бундай бахтни орзу қилолмайди. Муҳаббат ҳақида ёзган шоирона жумлаларингиз... сиз кўнгил берган инсонга ҳавас қилмаяпман, ҳавас қилмайман ҳам. Назаримда, сиз учун худди болалардек қувонишим мумкин...

Ростини айтинг, софдил инсон сифатида сўзланг фақат, рафиқам бўлишга розимисиз? Жавобингиз «ҳа» бўлса, чин дилдан, ишонч билан сўзланг. Бордию қалбингизда заррача гумон ўрмаласа, «йўқ» дейишдан чўчиманг. Тангрим ҳаққи, жавоб беришдан аввал ўзингиздан яхшилаб сўранг, шунга розимисиз? «Йўқ» дейишингиздан қўрқаман. Лекин бардошли бўлишга куч тополаман. Агар мен сизни севгандай мени севмасангиз, тамом, жуда ёмон бўлади.»

Вольфганг АМАДЕЙ МОЦАРТдан – КОНСТАНЦАга
  «Менинг суюкли, миттигина рафиқам, сен учун бир қанча топшириқларим бор.

Сендан ўтиниб сўрайман:
1)  Тушкунликка тушиб қолма;
2)  Соғлингни асра, баҳор елвизагидан эҳтиёт бўл;
3)  Бир ўзинг сайрга чиқма, яхшиси умуман сайр қилма;
4)   Сенга бўлган муҳаббатимга заррача ҳам шубҳанг бўлмасин. Ҳар сафар мактуб ёзганимда суратинг қаршимда туради;
5)   Иккимизнинг ҳам номимизга доғ тушмасин, ҳар бир ишингга аҳамиятли бўл. Ташқи кўринишингга эътибор бер. Буларни сенга айтаётганимдан ранжима. Обрўмизга путур етмаслиги учун қайғураётганимдан мени кўпроқ севишинг керак, назаримда. 
6)  Сўзим якунида яна бир илтимосим, хатларингдаги маълумотларни тўлиқроқ тасвирласанг. Мен кетган кунимнинг эртасига қайним Хофер келдими ёки йўқми, шу ҳақида билмоқчиман. Ваъда берганидек тез-тез хабар олиб турибдими? Лангеслар йўқлаб туришибдими, ҳар замон? Портрет чизаётгандинг, ишларинг олдинга силжиб қолгандир? Аҳволларинг яхшими? Мана шулар мени ҳар қачонгидан кўпроқ қизиқтирая

Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: HIKOYALAR | Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ (28.09.2016)
Просмотров: 1143 | Теги: МАШҲУРЛАРНИНГ МУҲАББАТ МАКТУБЛАРИ Д | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar