Главная » Статьи » Sevgi SHerlar!

МУҲАББАТ АСЛИДА

Муҳаббат аслида, 
заҳматдир, 
тоқатдир, 
роҳатдир, 
абаддир. 
Қаранг қофиядош қанчалар.. 
Барибир муҳаббатга 
энг гўзал қофия 
қисматдир. 
Яна бир қатор қофиялар бор: 
Одат, 
офат, 
ҳасрат, 
нафрат... 
Булар кўнгилга бир бировини  
бошлаб киради, 
Одат офатни, 
офат ҳасратни, 
ҳасрат нафратни... 
Қани энди шуларнинг қаторига 
шавқат қўшилганида... 
Ўз ўзидан омад ҳам унга 
эргашарди, 
Аммо бу менинг қўлимда 
эмасда, 
Лекин истардимки мен шуни фақат, 
Висол они бўлсин тақдирларда хат, 
Унга энг яқини бўлмаса қисмат, 
Эй воҳ.... 
қофиясиз қолар муҳаббат. 


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: Sevgi SHerlar! | Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ (18.09.2014)
Просмотров: 975 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar