Главная » Статьи » Sevgimga Noma

АЙТГАН ТИЛ...

Айтган тил, суйган дил, куйган оғизми, 
Дил санчар, қон сачрар оғриқ илдизми, 
Тиндизми, кўндизми ёки синдизми, 
Ўзингиздан совиб қолдизми ёки, 
Яна билмай севиб қолдизми ёки? 

Бошқалар мендаймас кўзизга қаранг, 
Бир айтдим қўйдим-да ўзизга қаранг, 
Минг тусда товланар юзизга қаранг, 
Танлаб танҳосини топдизми ёки, 
Унинг ҳам оёғин ўпдизми ёки? 

Ёки ярим тунда уйига бориб, 
Гўё фариштадек кўнглингиз ёриб, 
Илондек чирмашиб қўйнига кириб, 
Тўшагида захар тутдизми ёки, 
То тонггача чақиб ётдизми ёки?

Ўзи мен аҳмоқман, хаёлпараст гўл, 
Дўстларим койиди – Аҳад севмай ўл, 
Тушимда олисдан чорлайди бир қўл, 
Муҳаббат қўл етмас юлдузми ёки, 
Хатолар бир умр афсусми ёки? 

Дунёни тушундим фақат қийналсам, 
Хўш, нима бўларди сизга уйлансам, 
Худо бир асрабди энди ўйлансам, 
Бирга яшолмасдик сездизми ёки, 
Менинг соф қалбимдан бездизми ёки?

Тошда гул унса ҳам илдиз отмайди, 
Ошиқлар ҳисларин арзон сотмайди, 
Сизнинг озорингиз жонга ботмайди, 
Ишқ йўли шунчалар қалтисми ёки, 
Ҳар қадам минг битта хадисми ёки?


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: Sevgimga Noma | Добавил: ⭐ADMINPRINSS⭐✔ (18.09.2014)
Просмотров: 1069 | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar