Главная » Статьи » Hijron SHerlari

осмонимни согиндим
Қўлимни чўзаман кўкка интилиб,
Кўким ҳам пастламас, менга ноз қилиб.
Турар у мағрур шундай керилиб,
Осмонимни соғиндим...
Гоҳида келади қовоғин уйиб,
Йиғлаб берар шаррос ёмғирин қуйиб,
Юрагимга минг бир ҳисларим туйиб,
Булутимни соғиндим...
Бахтимни асраган ҳар бир шаҳдида,
Ерга қўймай кўтарган икки кафтида,
Қаҳратонда иситар қайноқ тафтида,
Қуёшимни соғиндим...
Милтираб тунларни чароғон этган,
Орзуларимдек ҳар ён сочилиб кетган,
Эрта тонг сиримдек тўкилиб битган,
Юлдузимни соғиндим...
Нелардир пичирлаб такрор ва такрор
Атрофимда парвона термулиб бедор,
Зулмат тунларимни шамсдек ёритар,
Тўлин ойим соғиндим..
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: Hijron SHerlari | Добавил: SARDOR9212 (09.10.2014)
Просмотров: 881 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar