Главная » Статьи » Hijron SHerlari

Умримнинг боғида сокин куз фасли,

Умримнинг боғида сокин куз фасли,
Кунларим осуда ўтар эди тинч.
Хаёлда қолмаган санамлар васли,
Муҳаббат дардига йўқ эди илинж.

Шабода ғириллаб кўнгил созини
Ғижжакдек тортарди хуш наво тараб,
Шунда дил ўткинчи умримга қараб
Бир қўмсаб қўярди баҳор, ёзини.

Умидсиз кўзларим Заминга тикиб
Боғимни кезардим яёв, энтикиб,
Тўсатдан фалакда чарақлаб қуёш
Нотавон жисмимни айлади талош.

Оташин нигоҳи жонимга етди,
Қариган чоғимда куйдириб кетди.


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: Hijron SHerlari | Добавил: SARDOR9212 (23.09.2014)
Просмотров: 1370 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar