__Онангиз ёнида бир зум ўлтириб,
__Меҳрли кўзларга бир тўйиб қаранг,
__Дунё ишларини бир четга суриб,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Хаётдан кетганда қадри билинар,
__Томоққа хаттоки сув хам илинар,
__Пушаймон бўларсиз, бағир тилинар,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Қалбини ғам алам қамраб олмасин,
__Йўлингизни кутиб кўзи, толмасин,
__Кексайган кўнглида армон қолмасин,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Онасин холидан хабарсиз киши.
__Мазмунсиздир умри, баҳору қиши,
__Хеч қачон тугамас бу дунё иши,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Оналар пойида бўлса гар жаннат,
__Не учун онага қилмайсиз хизмат,
__Онадан айрилмоқ энг оғир қисмат,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асранг!
__Биз учун хикматдур айтган ҳар сўзи,
__Дунёда онадай зот борми ўзи,
__Фақат қувонч билан ёшлансин кўзи,
__Онаси ҳаётлар, онангиз асrasin
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! |