Главная » Статьи » Sog'ingan kongillar uchun! |
УСТОЗ ШЕРАЛИ ЖУРАЕВ НОМИДАН "КЕКСАЛИКНИ ЧОРЛАЯПМАН"
Болалигим утиб кетди гуё ширин тушдайин,
Ёшлик пайти уйнаб юрдим осмондаги кушдайин,
Гохо парво килмай юрдим гуё хали ёшдайин,
Бугун эса армонларим юрагимга санчилиб,
Кексаликни чорлаяпман юрак багрим янчилиб.
Парво килмай чалиб юрдим кулимдаги торимни,
Элу юртга суйлаб бердим дилимдаги зоримни.
Гох ранжитиб юрар эдим жондан суйган ёримни,
Бугун эса армонларим юрагимга санчилиб,
Кексаликни чорлаяпман юрак багрим янчилиб.
Ёшлигимда отам эди ишонганим суянчим,
Ёшлик билан колиб кетди кунглимдаги кувончим,
Орзуларга этишмокка бор эдику ишончим,
Бугун эса армонларим юрагимга санчилиб,
Кексаликни чорлаяпман юрак багрим янчилиб.
Узимга бир карамасдан кулга бир ойна олиб,
Хандон отиб кулар эдим бойлигимдан авж олиб,
Бир пайтлари юрар эдим дарёдайин мавж уриб,
Бугун эса армонларим юрагимга санчилиб,
Кексаликни чорлаяпман юрак багрим янчилиб.
Кастум шимни кийиб булдим энди навбат яктакка,
Дустлар билан юрар эдим энди уйдаман якка,
Бир муаммо кексардинг деб айтолмайин юракка,
Ёшликдаги армонларим юрагимга санчилиб,
Кексаликни чорлаяпман юрак багрим янчилиб.
Абдурауф Хужамов Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг! | |
Просмотров: 1193 | |
Всего комментариев: 0 | |