Главная » Статьи » Tabrik sherlar!

КАЙГУГА БОШ ЭГМАНГ,ОДАМЛАР...

Калбингизни тирнаса алам ,

Кетмай колса ёнингиздан гам.

Кýзингизни ёшламанг хеч хам ,

Кайгуга бош эгманг,одамлар.

Омадингиз келмаса зинхор ,

Кýчаларда юрсангиз ночор ,

Кутинг бахтни бýлиб интизор,

Кайгуга бош эгманг, одамлар.

Бахтли кунлар келади албат,

Тарк этади бундайин гурбат.

Ýшал кунда айтасиз рахмат,

Кайгуга бош эгманг,одамлар.

Кýзингизда армон бýлмасин,

Кýзларингиз ёшга  тýлмасин.

Нихолингиз дарров сýнмасин,

Кайгуга бош эгманг,одамлар.

Деманг аччик экан  бу кисмат,

Сизни кутар гулдайин бир бахт.

Гам-гуссага энди не хожат,

Кайгуга бош эгманг,одамлар.

Кунлар ýтиб ой,йиллар ýтиб,

Омад сизга келади кулиб.

Ýшал кунда дейсиз кувониб,

Кайгуга бош,эгманг одамлар.

Балки булут коплар осмонни,

Ёмон деманг яхши инсонни.

Ажратингиз яхши-ёмонни,

Кайгуга бош,эгманг,одамлар.

Мен бир ожиз гунохкор банда,

Шодликлардан отингиз ханда.

Дард бýлмасин десангиз танда,

Кайгуга бош эгманг,одамлар.

Сиздан ёшим анча кичикрок,

Мактанчок деб ýйламанг бирок.

Лек бахтлиман,сиздан бахтлирок,

КАЙГУГА БОШ ЭГМАНГ,ОДАМЛАР...


Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: Tabrik sherlar! | Добавил: ★Dj™StuDioツ★√ (14.03.2016)
Просмотров: 1019 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar