Главная » Статьи » Sevgi SHerlar!

Sog'idim "asalim" degan so'zingni
Тик қарай олмадим асло кўзингга
Нега ишондим-а сенинг сўзингга
Энди ипсиз боғланиб, жоним ўзингга
Соғиндим “асалим” деган сўзингни.
Ошиқлар дил изҳор қилганларида
Армонлар бағримни тилганларида
Душманлар хол сўраб кулганларида
Соғиндим “асалим” деган сўзингни.
Бахтли эдим сен-ла бўлган дамларда
Кўнгил бугун эзилиб, тўлган ғамларга
Билмайсан зор бу дил малҳамларга
Соғиндим “асалим” деган сўзингни.
Ўзинг эдинг қандим, ўзинг новвотим
Сўрмадинг бир бора келиб аҳволим,
Бормадими етиб сенга фарёдим
Соғиндим “асалим” деган сўзингни.
Йироқдансан энди мендан йироқда,
Сенсиз ўртанмоқда, қалбим фироқда
Кетдинг-у юрагим қолди титроқда
Соғиндим “асалим” деган сўзингни.
Кутаман етади мендаги бардош
Қолмади атрофда бирор бир сирдош
Кел, бўл ўзинг дардимга дарддош
Соғиндим “асалим” деган сўзингни.
Диққат, диққат! "UZBEKINO.NET"нинг Telegram’даги расмий каналига аъзо бўлиб, янгиликлардан баҳраманд бўлинг!
Категория: Sevgi SHerlar! | Добавил: SARDOR9212 (05.10.2014)
Просмотров: 991 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0

Ештиш Радио ORZU FM


Онлайн радио ORZU FM


ComForm">
avatar